Обиджон Махудов Россия империясида тоғ инженери олий таълим йўналишини тамомлаган биринчи ўзбек бўлган. Фарғона водийсида бир неча нефт конларини ишга туширган. Шу билан бир қаторда, маърифтапарвар инсон сифатида из қолдирган. Хусусан 1914 йилда Қўқон шаҳрида биринчи типографис, «Садои Фарғона» ва «Ферганское эхо» рўзномаларига асос солган. Жадидлар ҳаракатида иштирок этиб, Туркистон муҳториятида озиқ-овқат маҳсулотлари вазири бўлган.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Обиджон Маҳсудовнинг яқинлари билан самимий суҳбат қурди. Суҳбат чоғида аждодларимиз амалга оширган ишлар ёдга олиниб, Қўръон тиловатларда ҳақларига дуолар қилинди.