Икки кун давомида Ўзбекистон тарихи телеканали ижодкорлари, Фарғона вилояти туризм ва спорт бошқармаси мутасаддилари ҳамроҳлигида Қўқон шаҳрининг туризм салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган кўрсатувларни суратга олишда иштирок этмоқдалар.
Шаҳримизга ички ва хорижий сайёҳлар оқимини янада ошириш, ҳамюртларимизни Қўқон шаҳрининг бой маданияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида тайёрланаётган кўрсатувлар миллионлаб телетомошабинлар эътиборига ҳавола этилади.