Sesh. Apr 23rd, 2024

Давра суҳбати Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўқон шаҳар бўлинмаси, ТДТУ Қўқон филиали, Буюк алломалар музейи ҳамкорлигида ташкил этилди.

Давра суҳбатида ўзбек тилининг тарихи ва тараққиёти, ўзбек тилининг дунёдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилиб, талабаларнинг мавзуга оид шеър ва ғазаллар эшитилди.

Тадбир якунида фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.