Буюк алломалар музейида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти масъул ходими Зафар Рўзиев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги «Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази» раҳбари Иномжон Азимов, Фарғона вилояти ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Дилфузахон Алимова, тарихчи ва адабиётшунос олимлар, Қўқон давлат педагогика институти профессор- ўқитувчилари, иқтидорли ёшлар иштирокида ўтказилган конференцияда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика кўрик-танловига тавсия этилган Қўқон шаҳрида давлат тилини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.