Қўқон университетида бўлиб ўтаётган мусобақаларга ташриф буюрган томошабинлар айниқса белбоғли кураш бўйича ўтказилаётган беллашувларни катта қизиқиш билан томоша қилмоқдалар. Шаҳримизнинг турли маҳаллаларидан номзод ёшлар ҳалол ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқдалар.
Стритбол ва футбол бўйича ўтказилаётган мусобақалар айниқса жамоавий спорт турларига қизиқадиган ёшлар ўртасида муросасиз кечмоқда. Майкл Джордан, Меджик Джонсон анъаналарини давом эттирган ҳолда иштирокчилар нафақат ғалаба нашидаси истагида, балки чиройли ўйин намойиш этиб, томошабинларни хушнуд этишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ғолибликни қўлга киритаётган ёшларга Ёшлар агентлиги ва Қўқон шаҳар прокуратураси расмийлари Сертификат, медаллар ва эсдалик совғаларини топширмоқдалар