1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Пробация хизмати биносида амалга оширилаётган капитал-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Мутасадди раҳбарларига қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли қилиб бажариш, бинони зарур жихозлар билан таъминлаш, ташқи фасад ва идора ҳудудини, белгиланган тартибда, баннер конструкциялари ва тарғибот материаллари билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати ва тегишлича унинг ҳудудий бўлинмалари Президентимизнинг 2018 йил, 7 ноябрдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги фармони асосида ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликда самарали ташкил этиш;
шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш;
назорат остидагиларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг шахсини ижтимоий-психологик портретни тузган ҳолда ўрганиш мақсадида ташкил этилган эди.