Кескин об-ҳаво шароитларида шаҳримиздаги деярли барча маҳаллаларда аҳолига иссиқ овқат етказиб берилди. Саховат акцияларида маҳаллий ҳокимият, Мудофаа бўлими, маҳалла тизими мутасаддилари, депутатлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ташаббус кўрсатдилар.