Давлатимиз раҳбари раислигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида ўтказилган меҳант ярмаркасида юзлаб ёшлар иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбари томонидан олға сурилган янги ташаббуслар таълим олаётган ёшлар учун янада қулай имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилганини таъкидлаб ўтди.
Меҳнат ярмаркасида давлат идоралари билан бир қаторда корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларига 100 дан зиёд ёшларга ишга йўлланмалар берилди.