Семинарда президентимизнинг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мазмун моҳияти, мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш, бу ишларга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган семинарда тадбиркорлар ва маҳалла ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Семинарда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида янги иш ўринларини ташкил этган «Авилон текстиль» корхонаси раҳбарига солиқ имтиёзларини тасдиқловчи сертификат тантанали равишда топширилди.