Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолияти, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини ўрганди.
Мутасадди раҳбарларга аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, тадбиркорлар ва аҳоли учун муносиб шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.