Yak. Sen 24th, 2023
Kokand city mayor in dekhan market

Ўз вақтида яратилган озиқ-овқат заҳираси, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар Қўқон аҳолисини қишдан кескин нарх-наво ўсишларисиз олиб чиқиш имконини берди.

 

1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Марказий деҳқон бозорида аҳолига ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган ярмарка фаолияти билан танишди.

 

Шаҳар ҳокими Ҳаридорлар ва савдогарлар билан мулоқотда бўлиб, мутасаддиларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, расталарни кенг ассортиментдаги маҳсулотлар билан тўлдириш юзасидан кўрсатмалар берди.