1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Марказий деҳқон бозорида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиб, тадбиркорлар ва ҳаридорлар билан суҳбатда бўлди. Мутасадди раҳбарлар нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш, ҳаридорлар ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиб бериш юзасидан кўрсатмалар олдилар.