Шоира, журналист, таржимон, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоираси ва Меҳнат қахрамони Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан Қўқон шаҳар 27-умумий ўрта та’лим мактабида “Баҳор келди сени сўроқлаб” мавзусида Қўқон шаҳридаги бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида ўтказилган беллашувнинг якуний босқичи ўтказилди..
Тадбирда шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчи ва ўқитувчиларларнинг чиқишлари, шеърлари тингланди. Зулфия образи орқали ўзбек аёллари, ўзбек қизлари тимсоли гавдалантирилди. Кўрик-танловда ғолибликни қўлга киритган ўқитувчиларга Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.