Эрта тонг саҳардан Қўқон шаҳридаги барча сайлов участкаларида юртимиз давлат мадҳияси янграб, ўз келажагини белгилаш иштиёқида келган ҳамшаҳарларимиз участкаларга оқиб кирдилар.
Сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган республика, вилоят ва шаҳар оммавий ахборот воситалари, кузатувчилар олдида урналар муҳрланиб, сайлов жараёни бошланди.
Овоз бериш жараёнида турли ёшдаги ҳамшаҳарларимиз ҳамда турли миллат вакиллари уюшқоқлик билан иштирок этмоқдалар.
Мамлакатимиз келажагини белгиловчи умумхалқ сиёсий байрамига айланган сайловга фуқаролар кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан тўлқин, тўлқин бўлиб келмоқдалар.