Қутлуғ сана муносабати билан Қўқон мусиқали драма театрида ўтказилган байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов барча иштирокчиларни муборакбод этди. Шаҳар ҳокими Асосий қонунимизда кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларимиз мамлакатимизда эркин фуқаролик жамияти, барқарор иқтисодиёт, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитининг кафолати бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.
Тантанали тадбирда намойиш этилган ҳарбийларнинг чиқишлари, саҳна кўринишлари, янграган қуй қўшиқларда ватанпарварлик, тинчликпарварлик ва шукроналик туйғулари мадх этилди.