Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Лал Баходир Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази раҳбари Ситеш Кумар, Қўқон шаҳар ҳинд маданияти мактаби (Kokand Indian study room) ўқувчилари, шаҳримизда ҳинд маданиятини намойиш этишда иштирок этаётган бадиий тўгараклар иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстлик муносабатлари, давлатлар ўртасида имзоланган келишувлар натижасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани эътироф этилди.
Қўқон шаҳар ҳинд маданияти мактаби (Kokand Indian study room) ва «Тарона» рақс ансамбли раҳбари Наргизахон Юнусованинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган тадбирда шаҳримизда ҳинд маданиятини тарғиб этишда иштирок этаётган ёшлар эътироф этилиб, бадиий дастур намойиш этилди.