Мамлакатимизда ва шаҳримизда аҳолининг коммунал идоралар ва солиқлардан бўлган қарздорликларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳаллий бюджет тушумлари бўйича ўтказилган йиғилишда «Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар» челленджи доирасида юқори натижаларни қайд этаётган маҳаллаларни эътироф этди.
❗️Қўқон шаҳрида нафақат ўз хонадони балки эҳтиёжманд қўшнилари учун эҳсон қилиб, солиқларни ҳуфиёна тўлаб қўяётган саховатли ҳамшаҳарларимиз кўпаймоқда.