«Нималарни кўрмадик, бошимиздан нималарни кечирмадик, лекин ўзлигимизни йўқотмадик, ватанимизга садоқат билан хизмат қилдик», дейди истеъфодаги подполковник Рустамжон Мусаев. Турли авлод вакиллари ва айниқса ёшлар билан тўла залда бўлиб ўтган учрашув чоғида фидоийлик, инсон ҳаёти давомида дучор бўладиган турли синовлар, иймон-эътиқод, одамийлик ва инсонийлик хусусида сўз борди.
Ахборот майдонидаги хуружлар, ёшларимиз онгини гангитиш, асл мақсадларини устакорона яшириб, ғаразли ниятларига эришишга интилаётган, миллатимиз ва динимизга мутлақо зид кучларга қарши иммунитетни шакллантиришда катта ҳаётий тажрибага эга нуронийлар билан учрашувлар муҳим аҳамият касб этиб, экстремизмни асл башарасини фош этиш, ўсиб келаётган авлодда умуминсоний қадриятларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.