Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов оталиққа олинган ёшлар билан мулоқот қилиб, муаммо ва масалаларини ўрганди.

Маруфжон Усмонов ёшларнинг қизиқишлари, келажакдаги режалари билан ҳам қизиқиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истагини билдирган фуқарога 100 миллион сўм кредит ажратиб бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.