Yak. Apr 14th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов профилактика рўхатида турувчи, тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш бўйича бириктирилган масъулларга оталиққа олинган ёшларнинг ижтимоий-маънавий муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мунтазам равишда тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берди.

“Барча масъуллар Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йилида ўсиб келаётган авлод билан тизимли ишларни ташкил этиши шарт”, деди Маруфжон Усмонов.