Dush. May 13th, 2024


Қўқон шаҳар ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари 2-сонли болалар уйида тарбияланаётган болалардан хабар олиб, байрам совғаларини етказдилар. Болажонлар томонидан Наврўз айёми муносабати билан тайёрланган бадиий дастурда эртак қахрамонлари иштирокида яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги абадий кураш, милиий қадриятларимиз, баҳор фаслининг нафосати, она ватанга муҳабат ва садоқат мавзуларида куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.