Pay. May 23rd, 2024

Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Миллий гвардяи кўмондонлиги вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирокида ёшларга янги хонадонлар калитларини тантанали равишда топширди.

Меҳрибонлик уйида тарбия топган жаъми тўрт нафар ёшларни турар жойлар билан таъминлаш учун шаҳар бюджетидан 760 миллион сўм маблағ ажратилди. Хонадонлар зарур жихозлар билан таъминланиб, кириб яшаш учун тайёр ҳолатда топширилди.