Ўзбекистон чемпионатининг водий минтақаси саралаш мусобақаларида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган жамоалар иштирок этмоқдалар.
Қўқон шаҳридаги беллашувларнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшлар футболини ривожлантириш, халқаро даражадаги спорт инфратузилмасини яратиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
14 ёшли қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда ғалаба қозонган жамоалар кейинги босқичга йўлланма оладилар. Соат 8:00 дан 11:00 гача 27-мактаб стадионида ўтказилаётган футбол беллашувларига барча спорт ишқибозларини таклиф этамиз.