Dush. Iyun 24th, 2024

Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Қўқон шаҳрида ҳам муътабар аёллар эътироф этилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам тантанага ташриф буюриб, шаҳар босқичида фестиваль номинациялари бўйича ғолиб бўлган аёлларга Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда байрамона дастурхон ёзилиб, 12 та номинация бўйича эътироф этилган аёлларга эътибор кўрсатилди.