Қўқон шаҳрида «Оналарга» эҳтиром фестивали ўтказилди
Жамиятимизда юртимизда азалдан урф-бўлган эзгу қадриятларимизни қарор топтириш, аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида ўтказилган фестивальнинг тақдирлаш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, салоҳиятларини намоён этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, фестиваль номинантларини қизғин муборакбод этди.
Ўрда тантаналар саройида ўтказилган тадбирда байрамона дастурхон, миллий куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият баҳшида этди.
Фестивалда «Энг эхши мутахассислар онаси», «Энг яхши тадбиркорлар онаси», «Энг меҳнаткаш она», «Энг яхши юрт фидоийси онаси», «Юрт ифтохорлари онаси» каби номинациялар бўйича шаҳримиз аёллар ҳамда турмуш қурганларига 50 йилдан ошган ва намунали ҳает кечираетган оилалар мукофотланди.