Давра суҳбатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада фарзанд тарбияси, китобхонлик ва маънавият соҳасига оид кўплаб масалалар муҳокама этилди.
Қўқон шаҳридаги фаол аёллар, жамоат ташкилотлари, маҳалла, таълим тизими мутасаддилари иштирокида ўтказилган муҳокамада фаол, интерактив услубда маънавий-маърифий, ижтимоий соҳаларда кун тартибида долзарб бўлиб турган муаммоларга эътибор қаратилди.
Республика маънавият маърифат маркази, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Фарғона вилояти оила ва хотин қизлар бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирни Қўқон шаҳри атроф туманларидаги студиялардан ҳам жонли эфирда иштирокчилар кузатиб бордилар.