«Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ўтказилган спорт тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов старт чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтиб, масофани мусобақада иштирок этган юзлаб қатнашчилар билан биргаликда югуриб ўтди.
Марафонда профессионал спортчилар, ҳарбийлар, ички ишлар, миллий гвардия хизматчилари, ўқувчи-ёшлар, турли ёшдаги ҳамшаҳарларимиз қатори, имконияти чекланган иштирокчилар ҳам марра сари ҳаракат қилдилар.
Марафон қатнашчилари Турон кўчасидан, бир неча кун давом этган ёғингарчиликдан сўнг шамолда мардона хилпираб турган Истиқлол кўчасидаги давлат байроғидан ўтиб, Ўрда майдонидаги финишгача бўлган масофани босиб ўтдилар.
Марафонда ғолибликни қўлга киритган қанатнашчиларга Дипломлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мусобақа иштирокчиларини қутлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг намойиш этилган концерт дастурини мусобақа иштирокчилари ва жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда хорижий сайёҳлар ҳам катта қизиқиш билан томоша қилдилар.