Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Узумзор” маҳалласида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга кўп қаватли уйлар рақамлари ва ижтимоий реклама панноларини ўрнатиш, қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиши муносабати билан ва давлатимиз Мустақиллиги байрами муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирга пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Айни пайтда фуқаролар ҳам хонадонларини тартибга келтириб, байрамга тайёргарлик кўрмоқда. Қозонларда миллий анъаналаримиз асосида чалпак пиширилиб, аҳолига тарқатилмоқда.
Маруфжон Усмонов фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, бу ерда давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги асосида амалга оширилган ишлар, мамлакатимизда олиб борилаётган халқпарвар сиёсат хусусида маълумот берди.