Хусусан, Ўрда майдонида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг диққат эътиборида бўлди.
Маруфжон Усмонов Ўрда майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси бўйича шу кунга қадар амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мутасаддиларга Худоёрхон Ўрдаси рўпарасидаги саҳна ўрнида барпо этилаётган гулзорни манзарали гуллар билан безаш, ирригация тизимларининг мукаммал ишлашини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.