Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган оммавий сафланиш тадбирида бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов маълум қилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Азизбек Икрамов секторлар раҳбарлари, Миллий гвардия, ҳуқуқ-тартибот ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар бўлими, соғлиқни сақлаш, маҳалла тизими мутасаддиларига шаҳримизда фуқаролар хавфсизлиги, жамоат тартибини таъминлаш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш бўйича вазифалар белгилаб бердилар.
Айни пайтда, сафланиш тадбирида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида участка нозирлари, маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, тунгги патрул хизматлари ва шаҳримизда жамоат тартибини таъминлаш учун масъул барча мутасаддилар ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар.