Қўқон университетида 40, 50, 60 йилдан ортиқ вақт бирга бахтли ҳаёт кечирган нуроний отахон ва онахонлар иштирокида “Қўша-қариш саодати” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёш оилалар, муаммоли ва ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. “Исфарагузар” МФЙдан 60 йил бирга аҳил яшаган ўқитувчи Махмудовлар оиласи, “Азизтепа” МФЙдан 53 йил бирга аҳил яшаган ҳарбийлар-Ражабовлар оиласи, “Бақачорсу” МФЙдан 51 йил бирга аҳил яшаган шифокорлар-Сотиболдиевлар оиласи билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ҳаётий тажрибалари, панд-насиҳатларидан баҳраманд бўлдилар.