Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими мутасаддиларига “Ободонлаштириш ойлиги” ва Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида ҳудудларни кўркам ҳолатга келтириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, шаҳарда озодаликни таъминлаш, экология ва атроф муҳитни асраш бўйича вазифалар белгилаб берди. Ободонлаштириш соҳасида фидойилик кўрсатган хизматчилар маошига қўшимча моддий рағбатлантирилади деди шаҳар ҳокими.