Ҳар куни эрта саҳардан юзлаб меҳнаткашлар шаҳримиз кўчаларини супуриб-сидириб, кўркам ҳолатга келтирадилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан фестиваль олдидан ўтказилган учрашувлари чоғида энг фаол хизмат қилганлар доимий рағбатлантирилиб борилишини ваъда қилган эди.
Бугун, кенг жамоатчилик иштирокида, Маруфжон Усмонов Ободонлаштириш бошқармаси ишчиларига фидокорона меҳнатлари учун барча ҳамшаҳарларимиз номидан миннатдорчилик изҳор этиб, рағбатлантирувчи совғаларни туҳфа этди.
Хусусан, кўкаламзорлаштириш ишларида ва маҳаллаларда жонбозлик билан меҳнат қилаётган фидоийларга велосипедлар тантанали равишда топширилди.
«Энди эрталаб автобус кутиб ўтирмаймиз, кеч қолиб кетсак ҳижолат бўлмаймиз, Қўқон шаҳар ҳокимига эътибор учун раҳмат», дейди, кайфияти чоғ, ишчилардан бири.