ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва Фарғона вилояти ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ “Янги Чорсу”, «Дегрезлик», «Истиқбол», «Ширин», «Бўстон» маҳаллаларида ижтимоий профилактика тизими натижадорлигини ошириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида хавфсиз муҳит яратиш, аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини бартараф этиш ва маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларда иштирок этмоқда.
Ишчи гуруҳ мутасаддилари “маҳалла еттилиги” вакилларига содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берадиган шарт-шароитларни аниқлаш, фаолиятга оид ҳужжатларни юритиш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар бердилар.