Dush. May 13th, 2024

“Навруз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш мақсадида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончалари ободонлаштирилмоқда.

Барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда “Маҳалламга 10 туп дарахт – менинг туҳфам” шиори остида, иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда, манзарали ва мевали дарахтлар кўчатлари экилмоқда.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари доирасида икки кун давомида 10 километр узунликдаги бордюрлар оқланди, 4 километрдан зиёд ариқлар тозаланди, 15 мингдан ортиқ дарахтлар кўчатлари ва гуллар экилди ва 400 тоннага яқин маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.