Pay. Okt 5th, 2023
Қўқон шаҳрида "Обод маҳалла" давлат дастури ижроси

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 51-“Зилол” маҳалласида “Обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Дастур доирасида маҳаллада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, капитал таъмирлаш ва қурилиш ишлари, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш назарда тутилган.

 

Хусусан, аҳолидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, 3500 метр узунликдаги ички йўллар таъмирлана бошлади. Айни пайтда, лойиҳалаш ва шағаллаштириш ишлари ниҳоясига етказилмоқда, стадион ёнидаги пиёдалар йўлаги қурилиши бошланди.

 

Маҳаллада олиб борилаётган кенг кўламли ишларда 200 дан зиёд ишчи-хизматчилар, 25 дан зиёд махсус оғир техникалар иштирок этмоқда.