Yak. Iyun 23rd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича кунлик тонгги штаб йиғилишида иштирок этди.

 

Йиғилишда мутасаддиларнинг дастур бўйича бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи, мавжуд муаммо, масалалар бўйича ахборотлари тингланди.

 

Ҳусусан, маҳаллаларда ижтимоий руйхатларга киритилган аёллар муаммоларини ўрганиш бўйича 47-“Райхон” маҳалласида 48 та хонадон ўрганилди. Ўрганиш натижасида аниқланган 5 та масала ва муаммолар мутасадди идоралар ва ҳомийлар ёрдамида ҳал этилди.

 

1 март куни 10 нафар аёллар ва 13 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлаштирилди. 47, 51-маҳаллалар ҳудудида кераксиз бетон қурилмалари, эски гаражлар махсус техника ёрдамида олиб чиқиб кетилди. “Зилол” маҳалласида ичимлик қувуридаги носозлик бартараф этилди.

 

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга дастур доирасидаги ишларни ўз вақтида уюшқоқлик билан бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.