Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 32-физика ва математикага ихтисослашган мактабида халқ таълими бўлими, Қўқон шаҳридаги олий таълим муассасалари мутасаддилари ва мактаб ўқитувчиларига имкон қадар кўпроқ битирувчи ёшларни олий таълим муассасаларига киришини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими ОТМга киришни режалаштираётган ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлаш, уқувчиларнинг кириш имтихонларидаги фанлар бўйича билимларини мунтазам баҳолаб бориш ва ўзлаштириш даражаси паст бўлган мавзулар бўйича мақсадли ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шаҳар ҳокими бўлажак абитуриентларнинг ота-оналари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўқувчиларни ОТМга тайёрлаш бўйича юқори тажрибага эга бўлган бошқа туман, шаҳарлардаги педагогларни ҳам жалб этиш юзасидан топшириқлар берди.