Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлимида фахрийлар билан мулоқот қилиб, давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама этди.
Тадбир сўнггида жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган нуронийларга Қўқон шаҳар ҳокимининг Табрикномаси ва байрам совғалари топширилди.