Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фестиваль тадбирлари бўлиб ўтадиган Ўрда майдонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун келган нуронийлар билан мулоқот қилди.
Шаҳар ҳокими Ўрда майдонига ташриф буюраётган ҳамшаҳарларимиз ёши улуғ кексаларнинг нуфузли тадбир тадоригида қилган меҳнатларини юксак қадрлашига ишонч билдирди.
Олдимизда турган тадбирларда шаҳримиз юзи ёруғ бўлишини тилаб, дуолар қилиб, фахрийлар Ўрда майдонидаги яшил майдонларни ободонлаштиришида иштирок этдилар.