Давлат Хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идораларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари натижасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 20 нафар вояга етмаган шахсларга ноқонуний диний таълим бериб келаётган фуқаро фаолияти фош этилди.
Айни пайтда ёшлар яшаш жойларига қайтарилмоқда, мактаб таълимидан узилиб қолган ўқувчилар мактабларда ўқишини давом эттиради. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов олиб борилмоқда.