Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан, шу жумладан, «хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкаларида), шунингдек, транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ҳамда хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини расмийлаштириш» лозимлиги белгиланган.
Қўқон шаҳрида амалдаги қонунчилик ва шаҳарсозлик нормаларига мос келмайдиган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштирилмаган реклама конструкциялари демонтаж қилинмоқда.