Sesh. Fev 27th, 2024

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими Президентимизнинг 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттириб, барча иштирокчиларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва оилавий бахт тилади.

Тадбирда бир неча имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Маруфжон Усмонов Қўқондаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари ҳамроҳлигида байрамона дастурхон атрофида тўпланган тадбир меҳмонлари билан мулоқот қилиб, совға-саломлар туҳфа этди.

Мамлакатимиз ва халқаро майдонда ўтказилган бир қатор паралимпия мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган ёшларга шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари туҳфа этилди.