Pay. Iyun 20th, 2024

Қўқон шаҳрида ўтказилаётган байрам тадбирлари доирасида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона-ташкилотлар ва ҳунармандлар томонидан кўргазмалар ташкил этилган.

Саҳнада фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, истеъдодли анъанавий ижрочилар ва эстрада артистлар иштирокида миллий куй-қўшиқлар, рақс ва томошалар намойиш этилиб, аҳолига кўтаринки кайфият бахшида этилмоқда.

Спорт мактаблари ва турли спорт тўгараклари тарбияланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилмоқда. Китоб расталарида бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар, ҳамда болалар учун китоблар таклиф этилмоқда.

Тасвирий санъатда иқтидори бор ёшлар яшил майдонларда шаҳримиз манзаралари расмларини чизмоқда, ашула ва рақс тўгараклари чиқишлари ўтказилмоқда. Қадимий урф-одатларимиз ва халқ ўйинлари, маданий меросимизнинг ёрқин намуналари бўлган куй ва қўшиқлар янграмоқда.

Савдо расталарида аҳолига миллий ҳунармандчилик ва пазандачилик маҳсулотлари таклиф этилмоқда. Катта қозонларда сумалак ва ош аҳолига тортиқ этиш учун тайёрланмоқда.

Байрам сайлига ташриф буюрган ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари юзида табассум, байрам ўйин-кулгу, кўтаринкилик билан нишонланмоқда.