Хусусан, Қўқон мусиқали драма театрида ўтказилган тадбирларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар томонидан Наврўз байрамини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар шеърлар, бадиий композициялар билан танишган мутасаддилар иқтидор эгалари ва уларнинг муаалимлари билан суҳбатда бўлдилар. Маруфжон Усмонов шаҳримизда ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканини билдирди.
Концерт дастури олдидан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамшаҳарларимизга ўзининг байрам табригини ўқиб, эшиттирди. Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигидла мамлакатимизда ва шаҳримизда эришилган юксак натижалар – барпо этилган янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари хусусида тўхталиб ўтди. Жахон ҳунармандлари шаҳри ва Туркий халқалар туризм пойтахти каби юксак унвонларга эга бўлган шаҳримизнинг нафақат мамлакатимиз, балки халқаро майдондаги нуфузи ҳам ошиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Катта саҳнада намойиш этилган миллий куй-қўшиқлар, рақс дасталарининг намойишлари, аския беллашувларида бугунги кунимизга шукроналик, эртангги кунимизга ишонч, баҳорги кайфият ва кўтаринкилик акс этди.