Хусусан, Кўзи ожизлар ихтисослаштирилган мактабида ўтказилган тантанада Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими барчани байрам билан муборакбод этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини намоён этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Сектор раҳбарлари мактаб тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишиб, ўқувчиларга ўқишларида улкан зафарлар тиладилар.