Эрта тонгдан Қўқондаги маҳаллаларда байрам муносабати билан юртга ош берилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Хусусан 21-“Ғалчасой, 28-“Ачиқкўл”, 45-“Ашурали Зоҳирий”, 31-“Исломобод, 35-“Азизтепа”, 16-“Дегрезлик”, 54-“Ширин” маҳаллаларида ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга саховат ёрдам кўрсатилди.

Аёллар учун ҳам базм дастурхонлари ёзилиб, байрам тадбирлари миллий куй-қўшиқлар садолари остида, уйин-кулгу, ҳурсандчилик билан ўтказилди.

Маҳаллаларда миллий урф одатларимизга асосан, сумалак солиниб, чалпак, кўк сомса каби пишириқлар маҳалла аҳолисига тарқатилди.

Байрам тадбирларида Қўқонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, саховат ишларига, маҳалла-куй байрамона ташвишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.