Хусусан 28-«Ачиқкўл» маҳалласида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Ярмарка доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари кўргазма-савдоси, ёшлар ўртасида шахмат, шашка ва югуриш бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Маҳалла хотин-қизлари бахорги таомлар тайёрлаб, ярмарка иштирокчиларига улашдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган иш берувчи корхоналар, битирувчи ёшлар, нуронийлар ва хотин-қизлар билан самимий мулоқот қилиб, кириб келаётган байрам билан муборакбод этди.
Маруфжон Усмонов маҳаллада умумхалқ ҳашари доирасида ўтказилган кўкаламзорлаштириш тадбирида ҳам маҳалла фаоллари билан биргаликда иштирок этиб, мевали дарахтлар кўчатларини экди.
Тадбир сўннгида Қўқон шаҳар ҳокими спорт беллашувларида ғолибликка эришган ёшларн муборакбод этиб, Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғаларини туҳфа этди.