Хусусан, 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида атроф-ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган хотин-қизлар иштирокида “Эзгулик – шиоримиз – Маърифат қуролимиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хамиджон Тошпўлатов, таниқли шоир Дилшод Ражабов, «Ниҳол» мукофоти совриндори, таниқли хонанда Азиз Ражабий «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Шахло Ахророва, Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигорахон Эргашевалар иштирок этдилар.
Жамиятимиз негизи бўлган оила, оилавий муносабатлар, миллий қадриятлар ва урф-одатлар, таълим-тарбия масалалари билан боғлиқ ғоялар тўғридан-тўғри ҳаётий мисоллар асосида ва бадиий услубларда, шеър, куй, қўшиқ ва рақслар ёрдамида етказилди.
Тадбир сўнггида тарғиботчилар гуруҳи аъзолари яхши ниятлар билан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида мевали дарахтлар кўчатларини экиб, экологик муҳитни яхшилаш ва табиатни асраш каби эъзгу ишларга ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.