Yak. Apr 28th, 2024

Алишер Навоийнинг 581 йиллиги муносабати билан Алломалар музейида ўтказилган адабий-бадиий тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан буюк бобокалонимиз ижодий меъросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

📖 Адабиётшунослар, педагоглар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Қўқон давлат пелагогика институти талабалари иштирокида Алишер Навоийнинг яратган асарлари қаторида, комил инсонни тарбиялаш каби маънавий-маърифий ғоялари хусусида сўз борди.

 

Ёшлар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишларида Алишер Навоийнинг яшаган даври, ҳаёти, ижоди ва дунёқараши акс эттирилди.